Жанубий Корея прокуратураси Пак Кин Хени қамоққа олишга уринмоқда
Жанубий Корея прокуратураси мамлакатнинг собиқ президенти Пак Кин Хени ҳибсга олишга уриниб кўради. У ўзининг истеъфосига олиб келган коррупция можаросига алоқадорликда айбланмоқда, деб хабар қилган YTN телеканали.
Ёнхап агентлигига кўра, 27 март куни Пак Кин Хени ҳибсга олиш сўралган ариза судга топширилган. Собиқ давлат раҳбари порахўрлик, ваколатларини суиистеъмол қилиш, шахсий таниши Цой Сун Силга махфий маълумотларни беришда гумон қилинмоқда.
Жанубий Кореядаги коррупция можароси 2016 йил октябрь ойда авж олган эди. Бунга матбуотда пайдо бўлган хабарлар сабаб бўлганди. Хусусан, республикадаги Samsung каби йирик корпорациялар Цой Сун Силь томонидан ташкил этилган жамғармаларга йирик миқдорда пул ўтказиши орқали ҳукуматнинг қўллаб-қувватлашига эришган. Президентнинг давлат лавозимларини эгалламаган дугонаси президент маъмурияти ишларига аралашган ҳамда ҳокимиятдаги алоқаларидан фойдаланган.
Ушбу иш бўйича Пак Кин Хедан ташқари 30 нафарга яқин киши, жумладан Samsung корпорацияси раҳбари Ли Чжэ Ён ҳам сўроқ бермоқда.
Ҳозирда, Цой Сун Силь ҳибсда сақланмоқда. Пак Кин Хе 10 март куни мамлакат Конституциявий судининг қарори билан вазифасидан четлаштирилган эди.
Мавзуга оид
02:35 / 12.11.2024
NBC: Жанубий Корея президенти Трамп билан учрашув олдидан голф машғулотларини қайта бошлади
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
12:38 / 11.11.2024
Алишер Абдусаломов Жанубий Корея президентига ишонч ёрлиқларини топширди
00:08 / 11.11.2024