Ироқ президенти курдлар билан мулоқот олиб бориш зарурлигини айтди
Ироқ таркибида Курдистонни фақатгина мулоқот йўли билан сақлаб қолиш мумкин, деб ҳисобламоқда Ироқ президенти Фуад Масум.
"Мулоқот зарур, чунки Ироқдан ажралиш содир бўлса ҳам, барибир мулоқот зарур. Агар муаммолар бўлса, улар мулоқот орқали ҳал қилинади. Мулоқот – бу асосийси", деб айтган Масум РИА “Новости” ахборот агентлигига берган интервьюсида.
Масумнинг таъкидлашича, марказий ҳукумат ва курд мухторияти ҳукумати ўртасидаги бирдамликни "мулоқот йўли" билан сақлаб қолиш мумкин.
Масум Бағдод ва курдлар ўртасида вужудга келадиган зиддиятларга тўхталиб, уларнинг сабаби "нефть ва газ сиёсати масалалари" ҳисобланишини айтди.
"Бир нечта ечим мавжуд, томонлар музокаралар столи атрофига ўтириб, барча саволларни муҳокама қилишлари керак. Бироқ мустақиллик ҳақидаги гаплар бошқа, мустақиллик лойиҳаси эса бошқа масаладир", деб таъкидлаб ўтди Масум.
Мавзуга оид
09:20 / 31.10.2024
Ироқ ўз ҳаво ҳудуди Исроил томонидан бузилгани юзасидан БМТга шикоят қилди
12:10 / 28.10.2024
Туркия ҲҲК Ироқ шимолидаги 34 та объектни йўқ қилди
11:00 / 23.10.2024
Ироқ: Ғазо ва Ливандаги уруш бошқа минтақаларда янги можароларга олиб келиши мумкин
23:04 / 02.10.2024