Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Лукойл” Россиядаги АЁҚШларининг 1/3 қисмини сотиши мумкин
Россиянинг “Лукойл” компанияси ушбу мамлакатдаги АЁҚШларининг 30 фоизини сотишни режалаштирмоқда. Бунга уларнинг рентабеллиги пастлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Гап Россиянинг марказий ҳудудларидаги 700га яқин ёқилғи қуйиш шохобчалари ҳақида бораётган бўлиши мумкин.
Россиядаги жами АЁҚШларнинг 21 фоизи – 2544та ёқилғи қуйиш шохобчасига эгалик қилувчи компания тармоғининг зарар келтириб ишлаётган бўлинмаларини сотиш устида бош қотирмоқда. Хусусан, мамлакатнинг 7 минтақасидаги шохобчаларидан воз кечмоқчи. РБК агентлиги суҳбатдошига кўра, бу Оренбург, Владимир, Кострома, Орлов, Брянск вилоятларидаги деярли барча тармоқ ҳамда Москва вилояти ва Чувашиядаги АЁҚШларнинг бир қисмидир.
Шу билан бирга, компания Туркиядаги тармоғини кенгайтириш устида ишлаяпти. Компания президенти Вагит Алекперовнинг сўзларига кўра, ҳозирда компания Туркияда 600дан ортиқ ёқилғи қуйиш хохобчасига эга бўлиб, бу ушбу мамлакатдаги АЁҚШ бозорининг 5 фоизи демакдир.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026