Сўнгги 5 йилда маҳалла тизимига оид 2 қонун, 20 га яқин меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди
Бугун, 28 март куни Тошкент шаҳар ҳокимиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 3 февралдаги "Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони бўйича пойтахтда амалга оширилаётган ишлардан аҳолини бохабар қилишга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими бошқаруви раиси Ғуломов Ахрор Аминович сўзга чиқди.
"Кун.уз" мухбирининг хабар беришича, тадбирда 100 дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамият ҳаётининг муайян соҳасидаги иштироки ўз аксини топгани таъкидланган.
Биргина сўнгги 5 йилда соҳага оид 2 та қонун, 20 га яқин меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Шунингдек тизимда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари ҳамда "Маҳалла" телерадиоканали ташкил этилди.
Ўтган йили май-июнь ойларида ўтказилган сайловларда маҳаллаларнинг 67 фоизига янги раислар сайланди.
Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 3 февралдаги "Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони маҳалланинг жойлардаги долзарб масалаларни самарали ҳал қилишдаги ролини ошириш, уюшмага бирлашиш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни белгилаб берди.
Шунингдек мазкур фармон билан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар Дастури тасдиқланган.
Мавзуга оид
16:21 / 11.11.2024
Тошкент шаҳри ҳавосини энг ёмон деб кўрсатган станция бузилиб қолди
14:14 / 24.10.2024
Пойтахт дренаж тизимини яхшилаш учун 6 млрд сўм ажратилди
08:50 / 21.09.2024
«Очиқ бюджет» порталида «Маҳалла бюджети» бўлими ишга тушди
13:30 / 20.08.2024