Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзини ўзи бошқариш тизимидаги ортиқча бўғинлар бартараф этилади
Бугун Тошкент шаҳар ҳокимиятида "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими томонидан матбуот анжумани ўтказилиб, унда соҳада амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисобот берилди.
Тадбирда иштирок этган "Кун.уз" мухбирининг хабар беришича, маҳалла фуқаролар йиғинларининг мустақиллигини мустаҳкамлаш, ўзини ўзи бошқариш тизимидаги ортиқча бўғинларни бартараф этиш мақсадида таркибида маҳаллалар мавжуд бўлган шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар фуқаролар йиғинларини маҳалла фуқаролар йиғинларига айлантириш чоралари кўрилмоқда.
Ушбу долзарб вазифалар жойларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашиш бўйича комиссияларнинг ва 2016 йилда "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида"ги қонуннинг 12- ҳамда 14-моддалари асосида тузилган, фуқаролар йиғини раиси ҳамда маслаҳатчиларининг кейинги сайлови эълон қилингунга қадар фаолият кўрсатадиган 9766 фуқаролар йиғини ҳузуридаги ишчи гуруҳларнинг фаол иштирокида амалга оширилади.
Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 3 февралдаги "Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) таъсис конференциялари ўтказиши белгиланган.
Шу мақсадда жорий йилнинг 15 март - 1 апрель кунлари Тошкент шаҳрида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгашларининг таъсис конференциясини ўтказиш режалаштирилди ва йўлга қўйилди.
Мавзуга оид
11:09 / 13.06.2026
Silk Road Finance & Technology Forum: дунё етакчилари Тошкентда жамланади
08:25 / 06.06.2026
Тошкентда уйни икки марта сотган ака-укага жиноят иши қўзғатилди
08:49 / 04.06.2026
Тошкентда 40 та замонавий АЁҚШ қуриш режалаштирилмоқда
08:38 / 26.05.2026