Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин армияга 142 минг кишини чақириш ҳақида топшириқ берди
Россия президенти Владимир Путин мамлакат армиясига баҳорда 142 минг йигитни чақириш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Ҳужжат ҳуқуқий маълумотлар расмий порталида эълон қилинди.
«2017 йилнинг 1 апрелидан 15 июлига қадар Россиянинг 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган ҳамда захирада бўлмаган ва лозим бўлган 142 000 кишини ҳарбий хизматга чақириш амалга оширилсин», - дейилади фармон матнида.
Бир йил аввал Россия қуролли кучлари баҳорги чақирув давомида 155 минг нафар янги аскарлар билан тўлдирилганди.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин мамлакат қуролли кучлари сонини ошириш ҳақидаги фармонга имзо чеккани ҳақида хабар бергандик.
Мавзуга оид
20:41 / 20.04.2026
Украинадаги уруш роботлар ва дронлар қарама-қаршилигига айланиб бормоқда – ОАВ
18:48 / 20.04.2026
Россия армиясига ёлланган ўзбекистонликлар сони 4,8 мингдан ошди – ОАВ
20:50 / 17.04.2026
Россия чегарачилари телефон, ноутбук ва бошқа гаджетларни текшириш ҳуқуқига эга бўлди
16:37 / 17.04.2026