Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЮНЕСКО ваколатxонаси раҳбари Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда
2017 йил 31 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистондаги миссиясини якунлаётган БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) ваколатxонаси раҳбари Криста Пиккат билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги муносабатлар ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
ЮНЕСКО ваколатxонаси раҳбарига самарали фаолияти ҳамда Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги ҳамкорликнинг янада ривожланишига қўшган салмоқли ҳиссаси, таълим, илм-фан ва маданият соҳаларидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга оид амалий масалалар ечимига қаратилган қўшма лойиҳалар ва дастурларни амалга оширишдаги иштироки учун миннатдорчилик изҳор этилди.
Пиккат Ўзбекистондаги ЮНЕСКО ваколатxонаси раҳбари сифатидаги фаолияти давомида унга кўрсатилган ҳар томонлама кўмак учун ташаккур билдирди.
Мавзуга оид
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026
Исроилда хавфсизлик вазияти кескинлашиши мумкин — элчихона
09:01 / 04.06.2026