Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин Корея халқ армияси танк экипажларини кўрикдан ўтказди
КХДР етакчиси Ким Чен Ин мамлакатнинг олий бош қўмондони сифатида Корея халқ армияси танк бўлинмаларини кўздан кечирди.
КМТАнинг хабар қилишича, зирхли техникаларни бошқариш ва улардан нишонга олиш борасида Рю Гён Су номидаги 105-Сеул гвардия танк дивизияси энг яхши натижани кўрсатган.
Мазкур дивизия 1950-1953 йиллардаги уруш қаҳрамонларидан бири ҳисобланади. Мамлакат қуролли кучлари маршали бўлган Ким Чен Ин фикрича, "танклар экипажлари Корея ярим оролининг жанубий қисмини озод қилишда олдиларига қўйилган топшириқларни мустақил бажара олишларини кўрсатишган".
У, шунингдек, КХДР танкчилари "йўлида дуч келган барча нарсани вайрон қилиб, душманни бир зарба билан яксон қилиши"га ишонч билдирган.
Мавзуга оид
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026