Жаҳон | 15:15 / 01.04.2017
10426
2 дақиқада ўқилади

Трамп фармонларни имзолаш маросимини имзо қўймай тарк этди

АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйнинг Овал хонасини савдо тўғрисидаги иккита фармонни имзоламасдан тарк этди. У нутқ қилганидан сўнг, ҳужжатларни имзоламаган ва хонадан чиқиб кетган. Уни вице-президент Майкл Пенс қайтаришга уриниб кўрган бўлса-да, давлат раҳбари унга эътибор бермаган. 

Бундай кутилмаган вазият хусусида The Hill нашри ёзмоқда. Одатда, президент фармонларга Оқ уйдаги ҳамкасблари ва журналистлар иштирокида ошкора имзо чекади. 

Имзолаш маросими бошлангач, Майкл Пенс ҳужжатнинг Америка фуқароларига фойдаси ҳақида гапирган. Сўнгра, микрофон ёнига Дональд Трамп яқинлашган. У қонуннинг самарадор бўлишига ваъда бериб, тўпланганларга миннатдорлик билдирган ва чиқиб кетган. 

Пенс Трампни тўхтатишга омадсиз уринганидан сўнг, столга қайтиб, ҳужжатларни олган ва Трамп ортидан йўл олган. Эҳтимол, фармонлар ёпиқ эшиклар ортида имзолангандир. 

Bloomberg агентлигига кўра, Трамп CBS News журналистининг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Майкл Флинн ҳақида савол берганидан сўнг, Овал хонани тарк этган. 

The Wrap нашрининг ёзишича, бундай вазият атайлаб режалаштирилиши мумкин эмас ва 1 апрел ҳазили бўлиши эҳтимол.

 

Мавзуга оид