Андижонда ИИБ ходимининг машина ўриндиғидаги пичоқни эслаб қолгани жиноятни фош қилди
2017 йил 31 март куни Андижон вилояти Олтинкўл тумани Жалабек қишлоғидан ўтган Андижон-Шаҳрихон транспорт йўли четида номаълум шахс шу ҳудудда яшовчи Дилшод Комилов билан жанжаллашиб унинг курак қисмининг олд ўнг томонига пичоқ уриб, оғир тан жароҳати етказган. Оқибатда касалхонага олиб борилган жабрланувчи вафот этган, деб хабар бермоқда Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси.
Жиноятчи пичоқ уриб, воқеа жойидан қочиб кетганида гувоҳлар жиноятчини қора рангдаги “Каптива” машинасида эканликларини эслаб қолганлар холос.
Олтинкўл ИИБ тезкор қидирув бўлими ходимлари томонидан қидирув ишлари бошланган. Шунда жиноят содир қилинган кундан уч кун аввал 26 мартдан 27 мартга ўтар кечаси туман ИИБ ходимлари тунги профилактика тадбирлари давомида Оразий МФЙ ҳудудида назоратсиз қолдирилган “Каптива” русумли автомашина эгаси билан суҳбат ўтказганликлари ва машинанинг олди ўриндиғида ўткир тиғли ҳўжалик пичоғини аниқлангани ёрдам берди.
Тезкор ҳаракатлар давомида юқоридаги жиноятни Шаҳрихон туманида яшовчи Баҳодир Жалилов ўз бошқарувидаги “Каптива” машинасида келиб содир этгани аниқланди. Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
16:57 / 19.09.2024
Андижонда электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркордан 20 млн сўм олган ЭТК муҳандислари ушланди
18:26 / 16.09.2024
ИИБнинг шармандали “резултат”и ҳамда “ясалган” жиноят: хаста ва ҳимоясиз аёл қамоққа ташланди
10:00 / 13.09.2024
Хитой Андижонда чиқиндилардан энергия ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
20:05 / 12.09.2024