Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХВЖ Украинага 1 млрд долларлик навбатдаги маблағларни ажратди
Халқаро валюта жамғармаси директорлар кенгаши Украинага макромолиявий ёрдам доирасида $1 млрд ажратишга қарор қилган. Бу ҳақда Украина президенти Пётр Порошенко маълум қилди.
"Бу Украина ислоҳотларининг навбатдаги тан олинишидир", деб ёзди Порошенко твиттерда.
2015 йил март ойида ХВЖ Украина учун 17 млрд долларлик 4 йиллик кредит дастурини очганди. Бу дастур 2015-2016 йилларда 8 та транш ажратиш ва дастурнинг ҳар чоракда қайта кўрилишини кўзда тутган. Украина бу 8 та траншдан 3 тасини: 5 млрд, 1,7 млрд ва 1 млрд долларни олган. Охирги кредит 2016 йил сентябрда тақдим қилинган.
Мавзуга оид
08:28 / 13.05.2026
Оренбургдаги газ саноати объектлари дрон ҳужумига учради
14:09 / 12.05.2026
Россия уч кунлик сулҳдан кейин Украинага ҳужумларни яна бошлади
09:18 / 12.05.2026
Украинада Андрей Ермак пул ювишда гумонланмоқда
09:09 / 12.05.2026