Миграция агентлиги: бу корейс тилидан тест эмас, тестга саралаш босқичи эди
3 апрель куни Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигида ОАВ иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда 27-30 март кунлари агентлик томонидан Корея республикасида меҳнат қилиш истагини билдирган ўзбекистонлик фуқароларни рўйхатга олиш жараёнига доир масалалар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Матбуот анжуманида бевосита иштирок этган агентлик раҳбари Улуғбек Назаров турли ОАВ, интернет нашрлар ва ижтимоий тармоқларда тарқаган агентлик билан боғлиқ хабарларга ўз муносабатини билдирди ва улар юзасидан изоҳлар берди.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Корея республикалари ўртасидаги Меморандумга асосан, Кореяга бориб меҳнат қилишни истаганларнинг тест синовида қатнашувчиларни рўйхатга олиш вазифаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги зиммасига юкланган. Шу муносабат билан, агентлик томонидан шу йилнинг 27-28-29-30 март кунлари Кореяда меҳнат фаолиятини амалга оширишни истаган фуқароларни рўйхатга олишни эълон қилган эди. Бу жараёнда қатнашишни истаганларнинг кўп сонли экани ҳамда техник муаммолар туфайли рўй берган узилишлар натижасида анкеталарни қабул қилиш жараёни 1-2-3 апрелда ҳам давом эттирилган.
Назаровнинг таъкидлашича, бу корейс тилидан тест жараёни эмас, балки рўйхатга олиш эди. Банк тўловини амалга ошириш ҳамда корейс тилидан тест синовлари кейинроқ амалга оширилади. Тест синовларини Корея республикаси Бандликка хизмат кўрсатиш агентлиги ходимлари ўтказади.
Шу билан бирга, Назаров Корея республикаси Ўзбекистонга 2017 йил учун ажратган квотага ҳам ойдинлик киритди. Унга кўра, жорий йилда Ўзбекистондан Корея республикасига 3 минг киши юборилиши керак. Расмий имтиҳонга 6 минг киши киритилиши талаб қилинган.
Мавзуга оид
11:10 / 10.10.2024
Фуқарони Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
14:20 / 07.10.2024
Корея Ўзбекистонда инновацион лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдиряпти
10:10 / 20.09.2024
Корея Ўзбекистон ҳудудларида пеллет кластери ташкил этади
11:52 / 04.09.2024