Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Миллий банки раҳбарияти миллиардлаб маблағларни асоссиз сарфлаганликда гумон қилинмоқда
Украина миллий коррупцияга қарши бюроси раҳбари Артём Ситник «1+1» телеканали эфирида баёнот беришича, Украина Миллий (марказий) банки раҳбарияти маблағларни ўзлаштирганлик бўйича текширувдан ўтказилмоқда. Улар тижорат банкларини қайта молиялаштириш учун ажратилган маблағларни мақсадсиз сарфлаганликда гумон қилинаяпти, деб хабар қилмоқда РИА Новости агентлиги.
«Бир неча ойдирки, Украина Миллий банки раҳбарларига нисбатан жиноий иш олиб борилмоқда. Улар тижорат банкларини қайта молиялаш маблағларини ўзлаштириш билан боғлиқ», — деган у.
Ситникнинг сўзларига кўра, ушбу ишда харажатларнинг қай даражада қонунийлиги текширилади.
«Биз қайта молиялашга сарфланган маблағларнинг қонуний асосларини ҳамда бу жараёнга МБ раҳбариятининг аралашувини текширамиз», — деб таъкидлаган коррупцияга қарши бюро раҳбари.
Унинг қўшимча қилишича, етказилган зарар млрдлаб гривнани ташкил этиши мумкин.
Аввалроқ, Украина Миллий банки раҳбари Валерия Гонтарева 2016 йилда 2,1 млн доллар даромад кўргани хақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Мавзуга оид
14:09 / 12.05.2026
Россия уч кунлик сулҳдан кейин Украинага ҳужумларни яна бошлади
09:18 / 12.05.2026
Украинада Андрей Ермак пул ювишда гумонланмоқда
09:09 / 12.05.2026
Украина НАТОга узоқ масофали дрон ва ракеталар етказиб беришга тайёр
08:52 / 12.05.2026