Жамият | 12:57 / 03.04.2017
20885
6 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда илк бор электротехника чиқиндиларни қайта ишлайдиган лойиҳа ишга тушди

Тараққиёт ва ютуқларга эришиш даврида турли хил электрон қурилмалар ва хўжалик техникасини ишлаб чиқариш юқори суратлар билан ривожланмоқда. Бугунги кунда, бизга одат бўлиб қолган офис, ишдаги электроникасиз ҳаётни тасаввур қилиш қийин. Йирик электроника компаниялари катта рақобат сабаб, ҳар куни янги ва рақобатбардош электроника маҳсулотларини ишлаб чиқаришади. Бу эса ўз навбатида эски техникалар чиқиндиси ҳажмини оширади.

Электрон чиқиндиларни қайта ишлаш ва кейинчалик уларга ишлов бериш — бу муаммонинг асосий ечими ҳисобланади. Шунингдек, ишдан чиққан электротехника қурилмаларини қайта ишлаш, одамлар учун янги техникаларнинг пайдо бўлишига, замонавийларини бемалол харид қилишга ва эскисини қандай бартараф қилиш ҳақида бош қотирмасликка ёрдам беради.

Бугунги кунда юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларининг ҳеч бири рангли ва Ерда кам учрайдиган металл хомашёларсиз фаолият олиб бора олмайди. Шу билан бирга, ушбу хомашё ресурслари ўта чеклангани ва табиатда қайта тикланмаслиги фактини инобатга олсак, улардан қайта фойдаланиш масаласи бутун дунёда жуда муҳим ҳисобланади.

Уларни сақлаш ва уларга бўлган талабни ҳеч бўлмаганда қисман қоплаш учун таркибида ушбу хомашёлар мавжуд бўлган чиқиндиларни оқилона қайта ишлаш керак бўлади. Ҳаракатлар давомидаги яна бир муҳим вазифа эса — иккиламчи хомашёни қайта ишлаб, иш кучи ҳамда моддий ресурсларни сезиларли тежаш. Шунинг учун, юртимизда иккиламчи хомашёни қайта ишлаш лойиҳасини ишга тушириш бугунги кунда биринчи навбатдаги масалалардан бири ҳисобланади.

Шу боис, Ўзбекистонда илк бор электротехника чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича дастур ишлаб чиқилди. «ТОШРАНГМEТЗАВОД» лойиҳаси «Табиатга имкон беринг» бренди номи остида Ўзбекистонда фаолиятини бошлади. 

1.    Бунинг учун «TOSHRANGMETZAVOD RECYCLING» МЧЖ ташкил этилди ва у электротехника чиқиндиларини қайта ишлаш бўйича «ТОШРАНГМEТЗАВОД» ХИИ АЖ билан Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ҳамкорликдаги дастури фаолиятини, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ибрагимов Ғ. томонидан тасдиқланган «Комплекс чора-тадбирлар»ни амалга оширади;

2.    «TOSHRANGMETZAVOD RECYCLING» МЧЖнинг асосий вазифаларидан бири — юридик шахслар ва давлат ташкилотларига электротехника чиқиндиларини йўқ қилиш ҳамда қайта ишлашда ёрдам кўрсатиш ҳисобланади. Бунда ишлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўрсатилган, атроф-муҳитни қаттиқ чиқиндилар билан зарарланиши олдини олиш тартибида амалга оширилади.
Дунёнинг етакчи давлатлари тажрибасида кузатиляптики, бу каби лойиҳалар табиатни асрашда катта ёрдам беради. Дейлик, эски электротехника маҳсулотлари — радио, телевизорлар, магнитофонлар, лампалар ёки бирор бошқа исталган қурилма бутунлай ишдан чиққан ва фақатгина бўш жойни эгаллаб ётибди. Уларни ахлатга ташлаш эса табиатни ифлослантиради. Бироқ, яроқсиз қурилмаларни қайта ишлаб, улардан кундалик турмушимиз учун зарур маҳсулотлар тайёрлаш мумкин. Бу билан табиат ҳам асралади ва арзон хўжалик маҳсулотларига ҳам эга бўлинади. 

Худди шундай вазифани «Табиатга имкон бер» лойиҳаси амалга оширади. Бунда ишдан чиққан қурилмалар қабул қилиб олинади ва улардан қурилиш учун зарур — сим, арматура, металл ва пластмас маҳсулотлар тайёрланиб, арзон нарҳларда халқимиз истеъмолига тақдим этилади.
Лойиҳа икки йўналишда фаолият олиб боради:

1.    Юридик шахсларнинг электротехника чиқиндиларини йўқ қилиш ва қайта ишлаш. Ташкилотлардан электрон чиқиндилар ислатган ҳажмда қабул қилинади. Бунинг учун Ўзбекистонда ягона алоқа маркази ишлаб турибди: +998(71) 122-77-22;

2.    Қабул бўлимларида жисмоний шахслардан электроника чиқиндиларини қабул қилиш. Бу ишга ҳамкорларимизни жалб қиламиз ва қабул қилиш жойларида, йирик савдо мажмуаларидан харидни амалга ошириш учун чегирмали купонлар тақдим этамиз.
Аҳолидан яроқсиз электротехникаларни қабул қилишнинг илк босқичи жорий йилнинг 11 апрелидан Тошкент шаҳрида, МедиаПарк савдо мажмуалари билан ҳамкорликда бошланади.

Бунинг учун, МедиаПарк савдо мажмуалари ҳудудида «Табиатга имкон бер» қабул марказлари очилади ва лойиҳага тақдим этилган эски техника ўрнига купон берилади. Купонлар ёрдамида эса МедиаПарк савдо мажмуаларидан янги техника қурилмаларини харид қилиш мумкин бўлади.

Лойиҳа босқичма-босқич барча вилоят, туман ва шаҳарларда «Табиатга имкон бер» қабул марказларини ишга туширади. Бу кўчалардаги чиқиндилар ҳажмини сезиларли камайтиради ва ўз навбатида юртимизнинг экологик ҳолатига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Батафсил маълумот ва янгиликлар билан podarishans.uz сайтида танишиб боришингиз мумкин. Шунингдек, лойиҳани Facebook , Instagram ҳамда Telegram  тармоқларида кузатиб боринг — табиатни асрашда ёрдам беринг!

Эслатиб ўтамиз, 10 апрель куни Тошкент шаҳридаги Hyatt Regency меҳмонхонасида лойиҳа тақдимотига бағишланган конференция бўлиб ўтади. Унда лойиҳа билан яқиндан танишиб, унинг қандай ишлаши ҳақида маълумотларга эга бўлиш мумкин.

Тадбирга барча ОАВ ходимларини таклиф қиламиз. Рўйхатдан ўтиш учун info@podarishans.uz электрон манзилига мактуб йўлланг.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Мавзуга оид