Жаҳон | 08:27 / 04.04.2017
6842
2 дақиқада ўқилади

Нью-Йорк метросида хавфсизлик чоралари кучайтирилади

Фото: Reuters

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри мэрияси шаҳар метроси хавфсизлигини таъминлаш учун кўпроқ захиралар ажратади. Бу ҳақдаги қарор Санкт Петербург метросида теракт содир этилгандан кейин қабул қилинди.

"Нью-Йорк аҳолиси шаҳар раҳбарияти АҚШдаги энг кучли аксилтеррорчилик захираларига эга эканлигига ишончи комил бўлиши мумкин. Ҳозир биз метродаги хавфсизликни таъминлаш учун катта куч ва эътиборни мужассамлаштирганмиз", деб айтди матбуот-анжуманда шаҳар мэри Билл де Блазио.

У кўча ва транспортда ҳуқуқ-тартибот идораларининг ўқотар қурол ва хизмат итлари билан қуролланган ходимларидан иборат патруллар пайдо бўлишидан огоҳлантирди. У шу сабабли шаҳар аҳолисидан асабийлашмасликни илтимос қилди.    

Нью-Йорк полиция бошқармаси бошлиғи Жеймс О'Нил "дунёдаги содир этилган охирги ҳужумлар терактлар содир этилиши фақатгина вақт масаласи эканлигини яна бир бор исботлаганини" айтди. "Шунинг учун ҳуқуқ-тартибот идоралари исталган воқеалар ривожига ҳамиша тайёр туришлари лозим", деб таъкидлаб ўтган О'Нил. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид