19:49 / 05.04.2017
44550

Акбаржон Жалиловнинг қариндошлари терактни айнан у содир этганига ишонишмаяпти

Акбаржон Жалиловнинг қариндошлари унинг Санкт-Петербург метросидаги терактга алоқадорлигига ишонишмаяпти. 

"Акбаржон уйланмаган эди. Мен у Россия армиясида хизмат қилаётгани ҳақида эшитгандим. Армияда хизмат қилган йигит бундай ишга қўл уришига ишонмайман. У Россияга 5-6 йил аввал кетганди", - дея айтиб ўтган гумонланувчининг холаси Дилабзо Жалилова.

Қариндошларининг сўзларига кўра, оиладаги эркаклар барча каби жума кунлари масжидга боришган. Улар экстремистик ташкилотга аъзо бўлишмаган. Улар шундай меҳнатсевар йигит қандай қилиб экстремист бўлиб қолганини тушуна олишмаяпти.

Аввалроқ Петербургда террорчиларнинг хабарчилари сифатида гумон қилинган 6 киши қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Top