Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европарламент Brexit шартларига доир резолюцияни тасдиқлади
Европарламент (ЕП) депутатлари Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқишига доир шартларга ойдинлик киритувчи резолюцияни маъқуллашди. Овоз бериш жараёни Европа Иттифоқи парламентининг Страсбургдаги пленар сессиясида бўлиб ўтган. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар қилмоқда.
Ҳужжат қабул қилинишини 516 депутат маъқуллаган, 133 нафари қарши чиққан, 50 нафар вакил бетарафлигини билдирган. Унда яқин ҳафталар ичида Лондон ва Брюссель ўртасида бошланадиган Brexit бўйича бўлғуси музокараларнинг оҳангига озми-кўпми ойдинлик киритилган. "Европарламент қараши Буюк Британиянинг ЕИдан чиқишига доир якуний шартларни аниқлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга", - деб таъкидлаган ЕП раиси Антонио Таяни.
"Музокаралар шаффоф бўлиши керак, - дейилади маъқулланган резолюция матнида. – Буюк Британия аввал зиммасига олган мажбуриятларга тўла амал қилиши даркор, Европа бюджети доирасидаги молиявий мажбуриятлари ҳам шу жумладан". "ЕИ ва Буюк Британия ўртасидаги келгуси муносабатларни муҳокама қилиш, Бирлашган Қиролликнинг ташкилот таркибидан чиқиши борасидагии музокараларда сезиларли олға силжишлар қайд этилганидан сўнг мумкин бўлади", - дейилади ҳужжатда.
Мавзуга оид
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026
Morgan кўз узиш имконсиз ретро дизайнли автомобилни тақдим қилди
21:12 / 25.06.2026
Шавкат Мирзиёев ва Тони Блэр ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди
17:26 / 23.06.2026