Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Баҳрайн ва "Газпром" газ ва нефть разведкасида иштирок этишга келишиб олди
Баҳрайн қироллиги ва Россиянинг "Газпром" компанияси газ ва нефть конларини разведка қилишда иштирок этиш бўйича келишувга келдилар. Бу ҳақда Баҳрайнга ташриф билан келган Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров маълум қилди.
"Газпром" билан газ ва нефть конларини разведка қилишда иштирок этиши бўйича келишувга эришилган", деб Баҳрайн қироли билан учрашув натижаларига кўра ёзди Қодиров Instagram’да.
Қодировнинг айтишича, Баҳрайн қироли Ҳамад Чеченистон билан ижтимоий-иқтисодий, маданият ва спорт соҳаларида ҳамкорлик қилиш ҳақида алоҳида қизиқиш билан гапирган. Ҳамад ушбу масала бўйича Баҳрайн бош вазири ва қолган вазирларга тегишли кўрсатмалар берган.
Қодировнинг айтишича, у қиролни Чеченистонга қелишга таклиф қилган. Бунгача Чеченистонга қиролнинг ўғли, Баҳрайн қироллик гвардияси қўмондони шаҳзода Носир ташриф буюради.
Мавзуга оид
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
08:55 / 06.06.2026
Эрон Кувайт ва Баҳрайн томон еттита баллистик ракета учирди
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026