Жамият | 10:44 / 06.04.2017
17645
2 дақиқада ўқилади

Рязанда даҳшатли ЙТҲ: қурбонлар ва жабрланганлар бор

Россиянинг Рязань вилоятида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Юк машинасининг автобус билан тўқнашиб кетиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, 30га яқин киши шифохонага етказилган. Бахтсиз ҳодисага юк машинаси ҳайдовчисининг қувиб ўтишни амалга ошираётган вақтда ухлаб қолгани сабаб бўлган. ИИВнинг минтақавий бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Александр Пономарёв РИА Новостига шуни маълум қилган.

Автоҳалокат Михайлов туманидан ўтувчи М-6 "Каспий" федерал йўлининг 215-километрида рўй берган. 

"Об-ҳаво шароитлари фожиага сабаб бўла олмайди. Йўл шароитлари ҳам, чунки у ердаги йўл қопламаси ажойиб. Ё қувиб ўтишга чиқиш ёхуд ухлаб қолишдан бири. Юк машинасининг тормоз йўли ҳам йўқ", — деган Пономарёв.

Унинг тасдиқлашича, ЙТҲда икки киши ҳаётдан кўз юмган, яна 30га яқин киши Михайлов туман шифохонасига келтирилган. Ҳайдовчилардан бирининг сўзларига кўра, автобусда жами 35 нафар йўловчи, улардан 4 нафари ёш бола бўлган. шифохонага юк машинаси ҳайдовчиси, Тамбов вилояти фуқароси ҳам олиб борилган. Беш кишининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.  

Ҳалок бўлганлардан бири автобусни бошқараётган ҳайдовчи ва йўловчилардан бири экани айтилмоқда. Пономарёвнинг қўшимча қилишича, 61-минтақа автобуси йўловчиларни Москвадан Элистага олиб кетаётган бўлган.

Ҳозирда, полиция воқеани ўрганмоқда. 

Мавзуга оид