Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳри таълим муассасаларида давомат тадбирлари ўтказилди
Ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳрида профилактика ишлари кучайтирилди. Тошкент шаҳридаги таълим муассасаларидаги “давомат”лар, ўқувчи ва талабалар томонидан дарс жараёнларини ўзлаштириб бориш ҳолатлари юзасидан 322та мактаблардан 11тасида, 78та коллеж ва 41та лицейдан 9тасида “Давомат” тадбирлари ўтказилди.
Ўтказилган тадбирлар давомида 10 нафар мактаб, 2 нафар коллеж, 1 нафар лицей ўқувчиси турли сабабларга кўра, дарс машғулотларида қатнашмаётганлиги аниқланди.
Шу билан бирга, 5та интернет-кафеда ўтказилган рейдлар давомида, 6 нафар ўқувчи дарс вақтида, 2 нафар вояга етмаганлар тунги соат 22:00дан сўнг интернет-клубига ташриф буюргани аниқланди.
Қонун бузган ҳамда фарзанд тарбиясига масъулиятсизлик билан ёндошиб келган 3та интернет-кафе маъмурияти ва 3 нафар ота-онага нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилди.
Мавзуга оид
08:28 / 11.06.2026
Пора талаб қилган профилактика инспекторлари қўлга олинди
22:12 / 06.06.2026
Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қамоққа олинди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
16:48 / 15.05.2026