Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 46 нафар фоҳишага маъмурий таъсир чоралари кўрилди
Фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш, фоҳишалик билан шуғулланишга қарши чоралар кучайтирилаётгани ижобий самараларини бермоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев 6 апрелдаги матбуот брифингида маълум қилди. Унинг айтишича, 30 мартдан 6 апрелгача бўлган муддат давомида фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик билан боғлиқ жиноятлар сони камайишига эришилган.
Ўтказилган махсус тадбирларда 3та фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш жиноятлари аниқланиб, Жиноят кодексининг 131-моддаси, яъни фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш аломатлари билан жиноят ишлари қўзғатилди.
Фоҳишалик билан шуғулланиб келаётган 46 нафар ва жамоат жойларида спиртли ичимлик истеъмол қилган 67 нафар шахсларга нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилган.
Мавзуга оид
08:28 / 11.06.2026
Пора талаб қилган профилактика инспекторлари қўлга олинди
22:12 / 06.06.2026
Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қамоққа олинди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
16:48 / 15.05.2026