Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда бир ҳафта мобайнида 26та жиноят фош этилди
2017 йилнинг 31 мартдан 6 апрель кунига қадар Тошкент шаҳар ИИББ соҳа хизматлари томонидан жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, содир этилган жиноятларни фош этиш ҳамда жиноятларни содир этилишини олдини олиш борасида қатор ишлар амалга оширилди. Бу ҳақда ИИББда бўлиб ўтган матбуот брифингида маълум қилинди.
Олиб борилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида март ойининг ўзида фош этилмай қолган жиноятларнинг 116 таси, ҳафта давомида эса 26 та, хусусан:
1та қасддан оғир тан жароҳати етказиш, 2та босқинчилик, 1та талончилик, 16та ўғирлик, 5та фирибгарлик ва 1та гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш жиноятлари фош этилди.
Шунингдек, март ойида 510 нафар, ҳафта давомида 28 нафар – қидирувда бўлган жиноятчилар ушланди.
Мавзуга оид
08:28 / 11.06.2026
Пора талаб қилган профилактика инспекторлари қўлга олинди
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
22:12 / 06.06.2026
Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қамоққа олинди
18:54 / 26.05.2026