Хитойда янги усул ёрдамида 2 ёшли бола жигарининг зарарланган қисмлари кесиб ташланди
Шанхайлик шифокорлар инновацион услуб бўйича саратон билан оғриган икки ёшли бола жигарини муваффақиятли равишда резекция қилишди (бирор аъзони ёки унинг бир қисмини кесиб ташлаш). Shanghai Daily газетасининг ёзишича, амалиётнинг ноёблиги жигарни бутунлай эмас, балки унинг фақатгина метастазалар билан зарарланган қисмларини олиб ташланишидадир.
Гепатобластома (жигарнинг эмбрионал ҳужайраларидаги салбий ўсимта)дан азият чеккан бола Фудань университети қошидаги касалхонада ALPPS (Associated Liver Partition and Portal vein ligation for Staged hepatectomy) номини олган жигарни икки босқичли резекциясининг янги услуби бўйича жарроҳлик амалиётидан ўтказилди. Бу услуб дарвоза томирининг пастки қисмини боғлаб қўйиш ва кейинчалик жигар паренхимаси (асосий функционал тўқима)ни ўйланган резекция линияси бўйлаб венанинг қуйи пардасига қадар ажратишни назарда тутади. Шундан сўнг шифокорлар жигарнинг соғлом қисми ҳажми катталашишини резекцияни бошлаш учун кутишади.
Шанхайда жарроҳлик амалиётидан ўтказилган болада жигарнинг фақатгина 32 фоизи салбий бирикмаларга эга бўлмаган, қолган қисми эса вена боғлаб қўйилгани ва жигар паренхимаси ажратилганидан тўққиз кун ўтиб, янги услуб ёрдамида кесиб ташланди. Шифокорлар бола барқарор ҳолатда эканини маълум қилишган.
Бу Хитойда болалар жарроҳлигида ALPPS услуби муваффақиятли равишда қўлланган илк тажриба бўлди.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023