Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия ҳукумати АҚШнинг ҳужуми оқибатида кўп қурбон берилганини маълум қилди
Американинг Суриядаги авиабазасига берган ракета зарбалари инсонлар ўлимига олиб келди, деб хабар қилмоқда Франс Пресс агентлиги Хомс вилояти ҳокими Талал ал Баррозийга асосланган ҳолда.
Баррозийнинг қайд этишича, ҳозирча, ҳукумат ихтиёрида ҳалок бўлганлар ва жабрланганларга доир аниқ маълумот йўқ.
Унинг айтишича, ҳаво зарбаларидан сўнг, авиабазадаги қисмлардан бирида ёнғин чиққан, бунинг оқибатида бир неча киши жабрланган.
АҚШ 7 апрелга ўтар кечаси Сурия ҳукуматининг Хомс вилоятидаги авиабазасига ракета зарбалари берди. Пентагон маъмуриятига кўра, жами 59та ракета учирилган.
Мавзуга оид
10:07 / 18.04.2026
АҚШ Россия нефтига оид енгилликларни 16 майгача узайтирди
22:12 / 17.04.2026
Трамп Ҳўрмуз бўғози очилганига қарамай, Эрон портлари блокадаси сақланиб қолишини айтди
19:30 / 17.04.2026
АҚШнинг Ҳўрмуз блокадаси иш берадими? Трампнинг мақсади нима?
17:37 / 17.04.2026