Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Республикаси Консуллик низомининг янги таҳририни ишлаб чиқилди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Консуллик низомининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқди. Ҳужжат муҳокама учун Республика меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси тизимига жойлаштирилган. Низом Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги консуллик идоралари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини аниқлаб беради.
Унга кўра, консуллик идоралари Ўзбекистон Республикаси, фуқаролари ва юриик шахсларнинг хорижий мамлакатлардаги қонуний манфаатларини ҳимоя қилади.
Улар, Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан дўстона муносабатларини ривожлантиришга ҳамда улар билан иқтисодий, савдо, илмий-техник, маданий ва бошқа алоқаларни кенгайтиришга кўмак беради.
Ҳужжатда таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси консуллик муносабатлари ўрнатилган мамлакатларда ўз консуллик идораларини ташкил этади.
Консуллик муносабати ўрнатилмаган мамлакат ҳудудида ҳам мазкур давлат розилиги билан консуллик идораси ташкил этиш мумкин.
Консуллик идораси жойлашган ўрни, унинг таснифи ва консуллик округи бўлиб турган давлат билан келишилган ҳолда аниқланади. Бундан ташқари, консуллик идорасининг манзили, таснифи ва консуллик округи ўзгариши бўлиб турган давлат розилиги билан амалга оширилади.
Консуллик идоралари ўзлари фаолият юритадиган мамлакатларда Ўзбекистон Республикаси ва бўлиб турган давлат кирувчи халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоида ва меъёрлари, халқаро шартномалар асосида имтиёз ва иммунитетларга эга бўлади.
Ҳужжат, шунингдек, консуллик идораси ва у ерда фаолият юритадиган мулозимлар вазифаларига ойдинлик киритади.
Мавзуга оид
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
22:02 / 02.05.2026