Спорт | 01:26 / 08.04.2017
11562
1 дақиқада ўқилади
АПЛда футбол агентлари учун қайси жамоа кўпроқ пул сарфлагани маълум бўлди
Англия премьер-лигасида иштирок этаётган жамоаларнинг трансферларни амалга ошириши учун футбол агентларига қилган харажатлари миқдори аниқ бўлди.
Унга кўра, ўтган мавсумда агентлар учун энг кўп тўловни «Манчестер Сити» амалга оширган — 26 млн. фунт. Иккинчи ўринда «Челси» бормоқда. Лондонликлар агентларга 25 млн фунт тўлаган. «Манчестер Юнайтед» эса 19 млн фунт харажат қилган.
Жами бўлиб инглиз клублари ўтган трансфер ойнасида 174 млн фунт стерлинг маблағни футболчилар трансфери билан шуғулланувчи бу касб эгаларига тўлашган.
Мавзуга оид
12:26
«Барса»ни тўхтатиб бўлмаяпти, «МЮ» ўзига келмоқда. Кун ўйинлари
12:33 / 03.11.2024
АПЛда сенсациялар куни, Ҳусановда илк қизил. Кун ўйинлари
16:20 / 02.11.2024
«МЮ»да янги бош мураббий. Клуб Рубен Аморимни танлашига 4 сабаб
14:31 / 02.11.2024