Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Ливан жанубидаги қочоқлар лагерида фаластинликлар отишма содир этишди
Фаластиннинг ФАТҲ ташкилоти аъзолари ва радикал кайфиятдагилар ўртасида отишма рўй берди. Воқеа Ливаннинг Байрут шаҳридан 40 км узоқликдаги Айн ал-Хилва қочоқлар лагерида содир бўлган. Al Mayadeen телеканалига кўра, отишмада 2 киши ҳалок бўлган, яна 14 киши яраланган.
Хабарларга кўра, Фаластиннинг қўшма хавфсизлик кучлари Ат Тайр мавзесида назорат ўрнатишга уриниши отишмага сабаб бўлган. Al Mayadeen телеканалининг хабар қилишича, бу ерда Ливан ҳукумати томонидан қидирилаётган Билол Бадр яширинган бўлган. У яширин қўпорувчилик гуруҳларига алоқадорликда гумон қилинмоқда.
Маҳаллий махсус хизматлар Айн ал Хилвада яширинаётган 128 нафар экстремистларнинг топширилишига эришиш ниятида. Махсус хизматларга кўра, лагерда ИШИД гуруҳининг бўлинмаси фаолият кўрсатади.
Ливандаги фаластинликлар бошпана топган энг йирик лагерда 100 мингга яқин киши истиқомат қилади. Умуман, мамлакатдаги 12та қочоқлар лагерида 450 мингга яқин киши кун кечиради.
Мавзуга оид
18:02 / 01.05.2026
Инфантино жонли эфирда Исроил ва Фаластинни яраштиришга уринди
09:38 / 30.04.2026
Ғазо сценарийси: Исроил Ливан жанубини текислаб ташламоқда
19:07 / 27.04.2026
ФАТҲ Ғазо секторида 20 йил ичида илк бор ўтказилган маҳаллий сайловда ғалаба қозонди
08:37 / 24.04.2026