Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд тиббиёт коллежи бўлим бошлиғи пора олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилоят Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари билан биргаликда Самарқанд тиббиёт коллежи ҳамширалик бўлими бошлиғи Ҳакимжон Матёқубовга нисбатан тадбир ўтказдилар, деб хабар бермоқда Sputnik.
"Ҳакимжон Матёқубов ўз шахсий манфаатларини кўзлаб ота-оналарга уларнинг фарзандларини қабул комиссияси расман иш бошлагунига қадар ўқув юртига жойлаб қўйишини айтган. У бу йилги ўқув йили учун икки абитуриентни коллежга жойлаш учун самарқандлик фуқародан 2200 доллар сўраган", — деган МХХ вакили Sputnik Ўзбекистон мухбирига.
Ўтказилган махсус тадбир чоғида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Ҳ.Матёқубовни хизмат хонасида сўралган миқдордаги пулни олаётганида қўлга олдилар.
“Унга нисбатан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
14:42 / 25.02.2026
Шароф Рашидов тумани собиқ ҳокими Маҳмуд Холбўтаев 11 йилга қамалди
17:51 / 19.02.2026
Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг Самарқанд вилоятида сайёр мажлиси бўлиб ўтди
14:03 / 19.02.2026
ИИВ академиясига киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
08:21 / 19.02.2026