Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда юк машинаси иштирокида жиддий ЙТҲ юз берди, қурбонлар бор
Хитойнинг Чунцин муниципалитетида қишлоқ хўжалиги ишларига мўлжалланган юк машинаси ағдарилиб кетди, етти инсон ҳалок бўлди, яна беш киши жароҳат олди. Бу ҳақда Хитой Марказий телевидениеси сешанба куни маҳаллий ҳокимият вакилларига асосан хабар берди.
Ҳодиса душанба куни Кайчжоу туманида куннинг иккинчи ярмида юз берган. Юк машинасида ҳаммаси бўлиб 12 киши бўлган.
Икки киши воқеа жойининг ўзида ҳалок бўлган бўлса, яна беш инсон касалхонада жон берган. Жароҳат олганлар ҳолати барқарор дея баҳоланмоқда. Автоҳалокат сабаблари аниқлаштирилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, у транспорт воситаси бошқарувидаги хатолик туфайли юз берган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
09:20 / 04.03.2026
Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ЙТҲда вафот этди
10:06 / 01.03.2026
Тошкент вилоятида сувга оқизиб юборилган жасад 80 кунда топилди
08:00 / 01.03.2026