Назарбоев «МИР 24»га эксклюзив интервью берди
«МИР 24» телеканали Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевдан эксклюзив интервью олди.
Назарбоев, жумладан, КХШТ (Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти) фаолиятига доир саволга ҳам жавоб берди.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон жамоатчилиги бошқалардан ўзларининг сабр-бардошли эканлиги билан ажралиб туради. Мамлакатда Мустақилликнинг илк кунларидан этник, диний, тил ва маданий кўринишларидан қатъиназар тенглик қоидаси бўйича сиёсат олиб борилмоқда.
Назарбоевнинг таъкидлашича, террорчилик ғояси мамлакатга "сурбетларча" кириб келмоқда. Шу боисдан ҳам диққатли бўлиш зарур.
Президентнинг ёдга олишича, қозоғистонлик террорчилар бир нарсани унутмасликлари лозим, энди улар ватанларига қайта олишмайди ва фуқароликдан маҳрум қилинади.
Элбоши, шунингдек, терроризмни Қозоғистон учун энг улкан чақириқ деб билишини айтди. Иккинчи катта муаммо – бу миграциядир. 600 мингга яқин муҳожирлар билан иш олиб борилмоқда. Учинчиси – гиёҳванд моддалар савдоси бўлиб, Афғонистондан бошқа мамлакатларга, Қозоғистонга, Россия ва ҳатто Европага етказилмоқда.
"Мана шу чақириқлар энг асосийларидир. Аммо, биз фақат шу йўналишда иш олиб бораётганимиз йўқ.
Биринчидан, ҳарбий кадрларни ўқитиш амалга оширилмоқда. Бизнинг ёшлар бошқа давлатларда ўқиётган бўлса, қўшни мамлакатлар ёшлари бизнинг ҳарбий таълим муассасаларида таҳсил олишмоқда. Коллектив хавфсизлик шартномаси шароитида бир-биримизни имтиёзли равишда қурол-аслаҳалар билан таъминлаймиз. Ва албатта, бунда Россия қурол-яроғ тизими устунликка эга", - деб таъкидлаган Қозоғистон раҳбари.
Мавзуга оид
23:10 / 23.12.2024
Россия Қозоғистонда 7 млн долларлик фирибгарлик ишида айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилди
17:57 / 23.12.2024
Қозоғистонда йўлда бузилиб қолган автобусдан ўзбекистонликлар қутқарилди
20:04 / 21.12.2024
Ғойиб бўлган машиналар иши: асосий фигурант Абдулла Абдурасуловнинг шериклари қамалди, унинг ўзини терговчи қўйиб юборган
15:00 / 18.12.2024