Жаҳон | 00:17 / 12.04.2017
6087
1 дақиқада ўқилади

Порошенко Януковични сиртдан суд қилишга рухсат берувчи қонунни имзолади

Украина Президенти Петро Порошенко мамлакат Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонуни имзолади. Энди ушбу ўзгартиришга кўра, мамлакатнинг собиқ президенти Виктор Янукович устидан сиртдан суд ўтказиш мумкин, дея хабар беради УНИАН агентлиги.

Украина бош прокурори Юрий Луценконинг таъкидлашича, ушбу қонун кучга кириши билан 190 дан ортиқ жиноий ишни, жумладан, Украинанинг  собиқ президенти ва Россиянинг 23 генерали устидан ишларни ҳам сиртдан кўриб чиқиш имконияти пайдо бўлади.

Март ойида Луценко Янукович суд олдида сиртдан жавоб беришини айтиб ўтган эди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид