Шавкат Мирзиёев профилактика инспекторлари борасида зарур кўрсатмалар берди
Президент Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманидаги “Катта Хирмонтепа” ва “Яккатут” маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
“Катта Хирмонтепа” маҳалласида асосан кўп қаватли уйлар жойлашган. Давлат раҳбари маҳалла ҳудуди билан танишди. Кўп қаватли уйлар, мактабгача таълим муассасалари, мактаблар атрофини ободонлаштириш, йўлакларни таъмирлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.
Мактаб – таълим-тарбия маскани. Бу жойдаги ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратиш зарур, деди Президент. Таълим муассасалари олдида доимо гул экилган, саронжом-саришта бўлиши керак.
Шавкат Мирзиёев шу ерда яшовчи аҳоли хонадонларида бўлиб, улар билан суҳбатлашди.
“Яккатут” маҳалласида иккита мактабгача таълим муассасаси, иккита мактаб, иккита коллеж фаолият юритмоқда.
Президент мазкур маҳалла ҳаёти билан танишди, халқ билан мулоқот қилди.
Шу ерда давлат раҳбарига Тошкент шаҳрида қурилиши режалаштирилган намунавий маҳалла марказлари лойиҳалари ҳақида ахборот берилди.
Жорий йилнинг март ойида Президент Юнусобод туманидаги Увайсий номидаги маҳаллада бўлиб, бу ерда фуқаролар йиғини ходимлари, профилактика инспектори ва аҳоли учун яратилган қулай шароитлар билан танишар экан, пойтахт, қолаверса, мамлакатнинг барча ҳудудларида мана шундай маҳалла марказларини бунёд этиш ҳақида кўрсатмалар берган эди.
Маҳаллалар ўз зиммасидаги вазифаларни самарали бажариши учун ҳуқуқий асослар билан бирга, етарли шарт-шароитларга ҳам эга бўлмоғи лозим, деди Президент.
Давлат раҳбарининг тавсиясига кўра, профилактика инспектори ўзи ишлайдиган маҳалла ҳудудида яшаши лозим. Бу профилактика инспектори маҳалладаги ҳар бир хонадон билан яқин мулоқот ўрнатиши, кўчалар ва жамоат жойларини қатъий назоратга олишида муҳим аҳамиятга эга.
Профилактика инспекторларини хизмат уйлари, имтиёзли кредитлар ҳисобига машиналар билан таъминлаш, уларнинг яшаши ва самарали ишлаши учун барча шароитларни яратиш бўйича зарур топшириқлар берилди.
Маҳалла марказларида чойхона, новвойхона, "Гўзаллик салонлари", дўконлар, спорт ва болалар майдончалари бўлиши одамларнинг зарур эҳтиёжларини қондириш билан бирга, ҳудуддаги маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга ҳам хизмат қилади.
Мавзуга оид
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади
19:31 / 06.10.2024
Шавкат Мирзиёев Россияга боради
16:30 / 01.10.2024