22:12 / 13.04.2017
29174

Энг кўп маош тўловчи 25 АҚШ компанияси рўйхати эълон қилинди

Glassdoor компанияларни ўз ходимларига тўлайдиган умумий ўртача иш ҳақи бўйича баҳолади. Рўйхатдаги 25 компаниядан тўрттаси консалтинг соҳасида фаолият юритади, қолганлари эса - технология соҳасида. Соғлиқни сақлашдек соҳалар рўйхатга киритилмаган: улардаги баъзи ходимлар ҳақиқатда жуда кўп маош олса-да, бошқалари камроқ иш ҳақи олади.

Glassdoor мазкур рўйхатни тузишда 2016-2017 йиллар учун олган иш ҳақи ва бонуслар ҳақида хабар берган фойдаланувчиларга таянди.

АҚШда энг кўп иш ҳақи тўланувчи 25 компания:

  1. A.T. Kearney консалтинг фирмаси — ўртача тўловлар суммаси - 175 000 доллар (ўртача иш ҳақи - 150 000 доллар).
  2. Strategy& консалтинг фирмаси - 172 000 доллар (150 000 доллар).
  3. VMware — виртуализация учун дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиси - 172 000 доллар (136 750 доллар).
  4. Splunk — машина бошқарувидаги маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш учун дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиси — 161 010 доллар (132 500 доллар).
  5. Cadence Design Systems — электрон қурилмаларни лойиҳалаштиришни автоматлаштириш учун дастурий таъминот яратувчиси — 156 702 доллар (141 202 доллар).
  6. Google АТ-корпорацияси — 155 250 доллар (120 000 доллар).
  7. Facebook АТ-корпорацияси — 155 000 доллар (130 000 доллар).
  8. Nvidia — график тезлаштгич ва процессорлар, шунингдек тизимли мантиқ мажмуаси ишлаб чиқарувчиси — 154 000 доллар (150 000 доллар).
  9. McKinsey & Company консалтинг компанияси — 153 000 доллар (140 000 доллар).
  10. Amazon Lab126 — Amazon'нинг шўъба компанияси, Kindle дастурий платформаси ишлаб чиқарувчиси — 152 800 доллар (130 400 доллар).
  11. Juniper Networks — телекоммуникация ускуналари ишлаб чиқарувчиси — 150 000 доллар (138 500 доллар).
  12. LinkedIn АТ-корпорацияси — 150 000 доллар (127 000 доллар).
  13. Salesforce — CRM-тизим ишлаб чиқарувчиси — 150 000 доллар (120 000 доллар).
  14. Dimension Data АТ-корпорацияси — 150 000 доллар (110 000 доллар).
  15. Synopsys — электроника лойиҳачиси — 148 000 доллар (130 000 доллар).
  16. Informatica — 147 400 доллар (125 000 доллар).
  17. Boston Consulting Group консалтинг компанияси — 147 015 доллар (144 800 доллар).
  18. Broadcom — алоқа қурилмалари учун интеграциялашган микросхемалар ишлаб чиқарувчиси — 145 025 доллар (130 000 доллар).
  19. Microsoft АТ-корпорацияси — 144 000 доллар (127 000 доллар).
  20. Walmart eCommerce интернет-ритейлер — 143 500 доллар (124 900 доллар).
  21. Visa — тўлов тизими — 142 000 доллар (130 000 доллар).
  22. Twitter микроблоглар сервиси — 142 000 доллар (125 000 доллар).
  23. F5 Networks АТ-корпорацияси — 140 555 доллар (125 000 доллар).
  24. Palo Alto Networks — брандмауэрлар ишлаб чиқарувчиси — 140 020 доллар (124 700 доллар).
  25. Akamai — веб-сайтлар акселирацияси учун хизматлар тақдим этувчиси, контент ва иловалар платформалари провайдери 140 000 доллар (121 000 доллар).
Top