Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Хавфсизлик Кенгаши билан нималарни муҳокама қилди?
Фото: RIA
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Россия Хавфсизлик Кенгаши (ХК)нинг доимий аъзолари билан Суриядаги вазият ҳамда Россия-Америка муносабатлари истиқболларини муҳокама қилди. Шунингдек Россиядаги ижтимоий-иқтисодий кун тартиби масалалари ҳақида ҳам фикр алмашилди. Бу ҳақида давлат раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков хабар берди.
"Суриядаги вазият бўйича фикрлар алмашинуви давом эттирилди. Шунингдек йиғилиш иштирокчилари Россия- Америка муносабатларининг ҳозирги аҳволи ва унинг истиқболлари борасида фикр алмашишди. Бундан ташқари, Россиядаги ижтимоий-иқтисодий кун тартиби масалалари муҳокама қилинди", - деди у.
Йиғилишда бош вазир Дмитрий Медведев, парламентнинг икки палатаси спикерлари Валентина Матвиенко ва Вячеслав Володин, Кремль маъмурияти раҳбари Антон Вайно, РФ ХК котиби Николай Патрушев, ички ишлар вазири Владимир Колокольцев, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, мудофаа вазири Сергей Шойгу, ФХХ директори Александр Бортников, ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин, президентнинг табиат муҳофазаси, экология ва транспорт масалалари бўйича махсус вакили Сергей Иванов иштирок этишди.
Мавзуга оид
16:18 / 21.02.2026
Хитой дронларни Россияга Таиланд орқали етказиб беришни бошлади
14:13 / 21.02.2026
Одессада РФ дронлари турар жойлар ва ўқув муассасасига зарар етказди
13:36 / 21.02.2026
Киевда РФ денгиз пиёда аскари асирларни отиб ўлдиргани учун умрбод қамоққа ҳукм қилинди
11:28 / 21.02.2026