Тошкентда профилактика инспектори қўлга олинди
Жасурбек Комилов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) кўпчилик ҳавас қиладиган яхшигина касбнинг эгаси эди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.
2015 йилнинг март ойидан Яшнобод тумани ИИБ ҲООБ милиция таянч пунктининг профилактика инспектори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди. Бинойидек ишлаб юрган йигитни нафс йўлдан оздирди. Ўтган йилнинг август ойида жавобгарлигидаги ҳудудда фуқаролар, корхона ва ташкилотларда паспорт тизимига риоя этилиши юзасидан ҳамкасби билан биргаликда тадбир ўтказган Ж.Комилов нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехида ишлаётган 3 нафар фуқаронинг фуқаролик паспорти мавжуд эмаслигини аниқлайди. Улар хизмат хонасига таклиф қилиниб, маъмурий баённома тузилади. Мазкур масала юзасидан оилавий корхона ташкилотчиларидан бири Ҳаким Бўриев профилактика инспектори билан “музокара” олиб боради...
У ўтган йилнинг 15 август куни соат 14:00ларда ўзига тегишли автомобилда 1 млн. 140 минг сўм миқдоридаги пулни, шундан 651 минг сўмдан ошиқроғини цех ходимларига нисбатан тузилган маъмурий баённома бўйича жарима тўлови учун, қолган 488 800 сўмини эса корхона раҳбари Рустам Бўриевга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирмаслик ва маъмурий жазо қўлламаслик эвазига пора тариқасида олганида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олиниб, суд томонидан унга нисбатан тегишли ҳуқуқий чоралар кўрилди.
Мавзуга оид
21:07
Байрам кунлари Тошкентда автобуслар қисқартирилган жадвал асосида ҳаракатланади
18:14 / 27.12.2024
Дунёдаги ҳавоси энг ифлос шаҳар – Тошкент ҳавосида PM2,5 заҳарли заррачалари меъёрдан 29 марта ошди
08:01 / 27.12.2024
Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 2-ўринни эгаллаб турибди
19:52 / 26.12.2024