Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Тошкентда жинсий тажовуз қилган «маньяк» қўлга олинди
2017 йил 8 апрель куни Учтепа туманида номаълум шахс ўзининг Матиз русумли автомашинасига йўловчи сифатида ўтирган мактаб ўқувчиси А.га нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондирмоқчи бўлган вақтда, вояга етмаган қиз А. унга қаршилик қилиб, автомашинадан қочиб, шу атрофдаги фуқаролардан ёрдам сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали, 119-модда, 4-қисми, яъни “14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжини зўрлик ишлатиб, ғайритабиий усулда қондиришга уриниш аломатлари” билан жиноий иш қўзғатилган. Олиб борилган тезкор тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятда Ҳасан Исаев гумон қилиниб, унинг машинасидан вояга етмаган А.га тегишли Нокиа русумли мобиль телефони ашёвий далил сифатида топилиб қўлга олинди.

Ҳозирда, Исаевга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ишлари давом этмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолатга ўхшаш жиноятлардан жабр чекканлар бўлса, ички ишлар идораларига мурожаат қилишларини сўрайди.
Мавзуга оид
10:39 / 02.05.2026
Жиноятни босди-босди қилиб беришини айтиб пул олган ИИБ ходими ушланди
17:00 / 28.04.2026
“Эгнидаги формасига ишониб қолибман” – Андижонда ЙХҲБ инспектори одамларни чув туширди
13:58 / 25.04.2026
ИИБ тезкор ходими Санжар Каримовнинг уйидаги тинтувда унинг буюмини олиб кетгани маълум бўлди
19:59 / 24.04.2026