Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда уруш фахрийларига навбатсиз машина харид қилиш сертификатлари топширилди
Бугунги кунда Навоий вилоятида иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийлари 64 нафарни ташкил этаяпти. Куни кеча вилоят ҳокими, вилоят ҳокими ўринбосарлари, туман, шаҳар ҳокимлари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ҳар бир иккинчи жаҳон урушида мардларча қаҳрамонлик кўрсатган фахрийларга “GM O`zbekiston” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган енгил автомобилларнинг навбатсиз шартномавий буюртма бериш орқали харид қилиш бўйича имтиёзли сертификатлар тантанали равишда топширилди. Бу ҳақда Кун.uz’га Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Навоий шаҳридаги “Ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилиб келаётган 95 ёшни қарши олган Ибрагим бобо Исмоиловнинг ҳам айни ёшлик даври суронли иккинчи жаҳон уруши йилларига тўғри келди. 9 нафар фарзанд, 35 нафар невара, 5 нафар эваралар ардоғида тинч ва осойишта, бахтли ҳаёт кечираётган Ибрагим бобо Исмоиловнинг бугун кўнгли янада кўтарилди. Давлат раҳбарининг яна бир эътибори - мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллардан навбатсиз имтиёзли олиш сертификатини қўлга киритди.

— Эътибор ва рағбатдан янада руҳланиб, беихтиёр кўз ўнгимда ўша мудҳиш кунлар, 1941-1945 йилларнинг оғир синовлари гавдаланди. Биз шундай суронли, мудҳиш урушни кўрдик. Шукрки, мустақилликка эришиб озод ва обод юртда, фаровонликда яшаяпмиз. Инсон қадр-қиммати ва шаъни улуғланган давлатимизда кексаларимизнинг ҳамиша эъзоздалиги, улар муносиб қўллаб-қувватланаётгани бизни доимо руҳлантириб келади, — дейди Ибрагим бобо Исмоилов. — Бугун халқимиз ҳеч кимдан кам эмас. Мустақил юртимизда амалга оширилаётган ишлар, ўзгаришлар ва бунёдкорликларни кўриб қалбим ғурур ва ифтихорга тўлади. Бугун дунё тан олаётган, тенглар ичра тенг бўлган юртимизга кўз тегмасин, ёмон кўзлардан ўзи асрасин, деб ҳамиша дуога қўл очамиз.
Мавзуга оид
10:03 / 28.04.2026
Навоийда мактаб ўқувчилари бошқарувидаги машина ЙТҲга учради
08:32 / 21.04.2026
Ишчи виза ваъдаси билан минглаб доллар талаб қилганлар ушланди
14:26 / 18.03.2026
Хитойнинг чўлланишни тўхтатган модели Навоийда синаб кўрилади
08:25 / 18.03.2026