Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда фавқулодда ҳолат режими яна узайтирилиши маълум қилинди
Туркияда 2016 йилнинг июль ойидаги ҳарбий тўнтаришга уринишдан сўнг эълон қилинган фавқулодда ҳолат режими чўздирилади. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги.
"Унинг муддати якунига етса, биз уни чўздирамиз, - дея айтиб ўтди Эрдўған ФҲни назарда тутиб. – Бунинг учун ҳеч қандай тўсиқлар йўқ".
Эслатиб ўтамиз, Туркияда фавқулодда ҳолат режими 2016 йилнинг 21 июль куни уч ойлик муддатга киритилганди. Жорий йилнинг январида у яна уч ойга узайтирилди – 19 апрелгача. Ўтган йилнинг 16 июлга ўтар кечаси юз берган исён эса Туркия Қуролли кучлари аскар ва зобитлари гуруҳи томонидан ташкиллаштирилди. Анқара бунда АҚШда яшовчи мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гулен ва унинг тарафдорларини айбламоқда.
Туркия ҳукумати фавқулодда ҳолат режимида парламент тасдиғисиз фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини чекловчи чораларни қабул қилиши мумкин.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026