Чехия санкциялар қўлланиши мумкинлигига қарамай қочқинларни қабул қилишдан бош тортмоқда
Чехия Европа Иттифоқи томонидан унга қабул қилиши белгилаб қўйилган 1,6 минг қочқиндан бор-йўғи 12 кишини қабул қилди. Чехия Европа Иттифоқи томонидан унга бир неча миллион евролик санкция солиниши мумкинлигига қарамасдан, қочқинларнинг қолган қисмини қабул қилишни истамаяпти. Бу ҳақда Чехия ички ишлар вазири Милан Хованец маълум қилди.
"Ҳозирда қолган қочқинларни текшириш бошқа ҳеч кимни қабул қилиш мумкинмаслигини кўрсатмоқда", деб айтган Хованец.
Унинг айтишича, Чехия хавфсизлик хизматлари томонидан Италия ва Грециядаги вақтинчалик лагерларда ўтказилаётган текширув бир неча ойдан бери давом этмоқда ва катта қийинчиликларга дуч келмоқда.
"Бу одамлар (қочқинлар) текширув вақтида ўз жойида, яъни Греция ва Италияда қолишни истамаяпти. Шу сабабли биз томондан текширув якунланди", деб таъкидлаб ўтди Хованец.
Вазир Чехиянинг бу қарори ЕИ томондан унга нисбатан санкциялар қўлланишига олиб келиши ва бир неча миллион еврога тушиши мумкинлигини айтди.
"Якуний қарорни ҳукумат қабул қилади, у санкцияларга қарамай қочқинларни қабул қилишни тўхтатиш керак-керакмаслигини ҳал қилиши керак. Менимча, тўхтатиш керак. Бу ерга одамларни назоратсиз киритиш керакмас", деб айтди Хованец.
Мавзуга оид
22:44 / 22.12.2024
ЕИ Украинага қарши бошланган урушга уч йил тўлиши муносабат билан Россияга қарши янги санкциялар тайёрламоқда
21:05 / 22.12.2024
Қатар Европага газ етказиб беришни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди
15:42 / 20.12.2024
Ўзбекистонлик кадрларни Чехияда ишга жойлаштириш бошланади
16:58 / 19.12.2024