Жаҳон | 14:29 / 15.04.2017
20759
2 дақиқада ўқилади

КХДР бир нечта янги ракеталарини намойиш қилди

Фото: AP

Шимолий Корея пойтахтида мамлакат асосчиси Ким Ир Сен таваллудининг 105 йиллиги кенг нишонланди. Қуёш куни муносабати билан шаҳар марказий майдонида ҳарбий парад ҳам ташкил этилди. Унда бир неча турдаги ҳарбий техникалар намуналари намойиш қилинди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Ким Чен Ин ҳарбий парадни шахсан қабул қилди. У ўтирган минбар олдидан қуруқликдаги қўшинлар, махсус бўлинмалар, ҳарбий-денгиз кучлари ва ишчи-деҳқон ва аёллар батальонлари ўтди. 

Бундан ташқари, парадда ёппасига ўт очиш тизимлари, қисқа ва ўрта масофаларга учадиган ракеталар, қитъалараро баллистик ракеталар ва сувости кемалари баллистик ракеталари олиб ўтилган. Бироқ, Шимолий корея ҳарбий техникасининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг ташқи кўринишидан турларини аниқлашнинг имкони бўлмаган. 

Ҳарбий техникалар ва армия ўтиб бўлганидан сўнг, майдондан бир неча минг киши ўтишига рухсат берилган. Улар орасида комсомол талабалар, шифокорлар, спортчилар ва давлат хизматчилари бўлган. Парад ниҳоясида давлат етакчиси Ким Чен Ин халққа қўлларини силкиб, трибуна олдидан ўтган. 

Мавзуга оид