Спорт | 19:31 / 15.04.2017
10303
1 дақиқада ўқилади

Венгер клуб раҳбарияти қароридан норози

"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер клуб раҳбариятининг жамоа футболчиси Алексис Санчесга ҳафтасига 300 минг фунт стерлинг маошли янги шартнома таклиф қилганидан норози бўлди. 

"Менга унинг талабларига рози бўлишимни маслаҳат беришади. У ҳолда биз клубнинг амалдаги маошлар тузилмасини сақлаб қола олмаймиз ва ўзимизга катта муаммолар орттириб оламиз. Асосий футболчилар катта аҳамиятга эга эканини биламан, бироқ уларга ҳам ўзимиз кўтара олмайдиган маошни бера олмаймиз", – деди Венгер. 

Маълумот учун, Санчес амалдаги шартномасига кўра "Арсенал"да ҳафтасига 130 минг фунт маош олади. Клубнинг энг катта маош олиданг футболчиси Месут Ўзил бўлиб, у ҳафтасига 140 минг фунт топади. 

Мавзуга оид