Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда президентлик бошқарувига ўтиш тарафдорлари улуши камайиб бормоқда
Туркияда ўтган конституциявий референдум натижаларига кўра, парламент бошқаруви тизимидан президент бошқаруви тизимига ўтиш тарафдорлари етакчилик қилмоқда, бироқ натижалар янгиланиб бораётгани сайин уларнинг улуши камаймоқда. Сайлов бюллетенларининг 69 фоизи кўриб чиқилгандан кейин ислоҳотлар тарафдорлари 55 фоизни ташкил қилмоқда.
Бюллетенларнинг 24 фоизи кўриб чиқилганда бошқарув шаклининг ўзгариши тарафдорлари 63,4 фоиз сайловчиларни ташкил қилаётганди, 42 фоиз бюллетен кўриб чиқилгандан кейин эса уларнинг улуши 59 фоизга камайиб кетганди.
Ислоҳотларга қарши чиқаётганлар улуши 45 фоизни ташкил қилмоқда.
Президент бошқаруви шаклига ўтиш тарафдорлари Анқара, Истанбул ва турк вилоятларининг аксариятида, аҳолиси асосан курдлардан ташкил топган жануби-шарқий вилоятлардан (Диёрбакир, Ван, Агри, Мардин ва бошқалар) ташқари, ҳамда Ўрта ер ва Эгей денгизлари соҳилларида жойлашган вилоятларда (Анталия, Мерсин, Мугла, Измир) катта фарқ билан ғалаба қилмоқдалар.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
20:20 / 14.06.2026
Швейцарияда референдум: мамлакат аҳолиси сонини чеклаш таклифи рад этилди
15:55 / 13.06.2026