Жамият | 20:15 / 17.04.2017
19790
2 дақиқада ўқилади

Андижон вилоятида ЙҲХБ томонидан қатор қўпол қоидабузарликлар аниқланди

2017 йилнинг 9 апрель куни Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Амир Темур кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори томонидан “Ласетти” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб текширилди. Маълум бўлишича, ҳайдовчи Андижон вилояти, Андижон шаҳар 1-кичик даҳа, 5-уй, 46-хонадонда яшовчи, 1978 йилда туғилган С. Рустамжон транспорт воситасини спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда бошқараётганлиги аниқланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.

Бундан ташқари, 2017 йилнинг 11 апрель куни Андижон вилояти, Андижон шаҳар, А.Юлдашев кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори томонидан “Нексия” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб текширилганида, ҳайдовчиси Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Найман кўчаси 30-уйда яшовчи, 1986 йилда туғилган М. Рустамжон транспорт воситасини спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда бошқараётганлиги аниқланди. 

Шунингдек, 2017 йил 11 апрель куни Андижон вилояти, Андижон туманида жойлашган мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори томонидан “Нексия” русумли транспорт воситаси тўхтатилганида, ҳайдовчи ходимнинг тўхташ тўғрисидаги ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттирган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу транспорт воситаси тўхтатилди. 

2017 йил 11 апрель куни Андижон вилояти, Андижон тумани ҳудудида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори томонидан “Дамас” русумли транспорт воситаси тўхтатилганида, ҳайдовчи ходимнинг тўхташ тўғрисидаги ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттирган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу транспорт воситаси ҳам тўхтатилди. 

Ушбу ҳолатларда ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинчалик жарима майдонига қўйилди.

Мавзуга оид