Беруний туманида ҳокимнинг бир ўринбосари бўшатилиб, 3 нафари янги тайинланди
Беруний туманида халқ депутатлари туман Кенгашининг 22-сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kruz.uz хабар берди.
Сессияда Байжанов Ҳамид Розимовични туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод қилиш ҳақидаги қарори тасдиқланди.
Шундан сўнг, Маткаримов Илҳом Исмаиловични Беруний тумани ҳокимининг иқтисодий ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Юлдашев Гулимбай Абдуллаевични туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари, Худайбергенов Азад Сабировични туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқлаш ҳақидаги қарори қабул қилинди.
Мавзуга оид
14:21 / 21.12.2024
Ҳокимлар ва футбол. Йил бошидаги мақсад ва харажатга яраша қандай натижага эришилди?
20:18 / 30.11.2024
Энергетика соҳасидаги сусткашлик учун 14 нафар ҳокимга ҳайфсан берилди
20:57 / 23.10.2024
Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди
14:01 / 13.10.2024