Фан-техника | 14:46 / 18.04.2017
5309
2 дақиқада ўқилади

Хитойда ҳайдовчисиз юк машинасини синовдан ўтказилмоқда

Хитойнинг FAW компанияси томонидан ишлаб чиқилган юк машинаси муваффақиятли равишда синовдан ўтказилмоқда. Бу юк машинаси нусхаси йўлда ҳайдовчи ёки оператор ёрдамисиз мустақил равишда ҳаракатланиши мумкин.

Юк машинаси Чангун шаҳрида жойлашган тажриба полигонида синовдан ўтказилди. Муҳандисларининг ҳисоботига кўра, автомобиль қўйилган вазифаларни аъло даражада уддалаган, йўлдаги вазият ўзгаришига яхши тайёрланган бўлган, шунингдек бурилишларда, тезликни ошириш ёки пасайтиришда ҳамда мустақил равишда қувиб ўтишда аъло натижаларни кўрсатган.

Синьхуа агентлигининг компания матбуот хизматига асосан хабар беришича, FAW автоном бошқарув функциясига эга юк машиналарни 2018 йилдаёқ серияли ишлаб чиқаришни режалаштирган. Бунинг учун шериклар билан керакли шартномалар имзоланган, шу сабабдан фақатгина автопилотнинг ишончилигини текшириш қолди, холос.

FAW компанияси – Хитой юк машиналари бозори етакчиси бўлиб, ҳайдовчисиз транспортга Baidu ва Tencent каби йирик компаниялар маблағ йўналтирмоқда. Бироқ хитойликларда рақобатчилар ҳам бор. Кўпчилик Tesla юк машинасини катта қизиқиш билан кутмоқда. У жорий йилнинг кузида намойиш этилиши мўлжалланган.

Мавзуга оид