Фан-техника | 21:10 / 18.04.2017
6544
1 дақиқада ўқилади

Мувозанатни сақлай олувчи янги скутер намойиш қилинди (видео)

Назарияга кўра, ҳаракатланаётган ғилдирак ерда қанча кам из қолдирса, ёқилғи харажати шунча кам, ҳаракатчанлик даражаси шунча юқори бўлади. Яқинда немис муҳандиси Олаф Винклернинг 1,5 минг долларлик Uo қурилмаси сотувга чиқиб, унинг эгалари ушбу физик тамойилни текшириш имконига эга бўлишади. Kickstarter шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди. 

Машина асоси қалин резинали оддий шар ичида жамланган ҳар томонга йўналувчи уч ғилдиракдан иборат. Улар айланиб, шарни керакли томонга ҳаракатлантиради. Шарнинг тўғри жойлашуви туфайли тузилма ўз мувозанатини сақлай олади. 

Транспорт воситасининг янгилигини инобатга олган ҳолда, муҳандис тажрибасиз "ҳайдовчилар" учун бошқарув қисмини ушлагич ва жойстик билан таъминлади.

Uo'нинг максимал тезлиги - соатига 12 километр, бироқ Винклер батареялар сиғими ва автоном хизмат вақтига оид маълумотларни ошкор қилишга шошилмаяпти. 

Мавзуга оид