Жамият | 10:20 / 18.04.2017
9637
1 дақиқада ўқилади

Канададан келган самолёт Лондон аэропотига битта ғилдираги йўқ ҳолда қўнди

Air Canada авиакомпаниясининг Монреалдан Лондонга парвозни амалга ошираётган Аirbus A330-343 самолёти хавфли қўнишни амалга оширди. Аниқроғи, самолёт қўнишидан аввал унинг бир ғилдираги тушиб қолгани маълум бўлган, деб ёзмоқда The Sun нашри.

Хабар қилинишича, учувчи носозликка қарамай, самолётни муваффақиятли қўндира олган. Бунда йўловчилар ҳеч нарсани сезишмаган. 

Кейинроқ, тушиб қолган ғилдиракни Монреал аэропортидан бир неча километр узоқликда топишган. Техник мутахассисларга кўра, воқеага подшипникларнинг майдаланиб кетгани сабаб бўлган. 

 

 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид