Одил Аҳмедов «Пахтакор»да қанча ойлик олгани, нега Францияни эмас Хитойни танлагани ҳақида
Ўзбекистон терма жамоаси «Шангҳай СИПГ» клуби яримҳимоячиси Одил Аҳмедов «Футбол» нашрига берган интервьюсида «Пахтакор»даги дастлабки ойлиги ва Хитойга ўтишидан олдин Франция чемпионатидан бўлган таклиф ҳақида гапириб ўтди.
«Қишда менга араб жамоаларидан жиддий таклиф бўлганди. Умуман араб жамоалари мени анчадан бери ўзига чорлаб келишади. Шунингдек Франция чемпионатидан ҳам аниқ таклиф бўлганди. Мен пулни танлаб Хитойга кетганим йўқ. Шунчаки французлар «Краснодар» сўраган пулни топиб бера олишмади. «Шангҳай» эса бунинг учун зарур пулни тўлай олди.
Хитойда «Краснодар»дагидан кўра, бироз кўпроқ маош оламан. Аммо яна қайтараман Хитойга аниқ пулни деб кетганим йўқ. Мен учун пул ҳеч қачон биринчи ўринда турмаган. Мисол учун «Пахтакор»да қанча ойлик олганимни биласизми? 100 доллардан ҳам камроқ. Ҳозирги ёшлар бу пулга ҳаттоки машғулотда ҳам қатнашмайди.
Мен шугина пулга ҳам боримни бериб ўйнаганман. Олдимга битта мақсад қўйгандим: яхши футболчи бўлиш, ҳеч қандай ўртамиёна бўлиб қолмаслик.
Ойлигим фақат йўлкирага етарди. Аммо шунинг ўзи ҳам катта гап эди. Ҳозир ёшлар миллионлаб топа олиши мумкин. Уларни кузатсанг, ажойиб иқтидор эканига гувоҳ бўласан. Орадан 2-3 йил ўтиб уларни кузатсанг, бутунлай йўқолиб кетишади. Буларнинг барчасига пул сабабчи», деган Аҳмедов.
Мавзуга оид
17:42 / 04.12.2024
«Пахтакор» бюджети 100 миллиарддан ошади». Ортиқхўжаев қониқарсиз натижа, янги мураббий, Черан ва режалар ҳақида
12:00 / 04.12.2024
«Пахтакор» португалиялик янги бош мураббийини таништирди
18:13 / 21.11.2024
Шацких «Пахтакор»даги вазифасига қайтгач, Тожиев, Черан, Собирхўжаев қайдномага ҳам киритилмади
13:50 / 02.11.2024