Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Комилов бошчилигидаги делегация Остонадаги ШҲТ ТИВ кенгаши йиғилишида иштирок этади
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Йиғилиш 2017 йилнинг 20-21 апрел кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтади. Ўзбекистон Республикаси ТИВ шу ҳақида маълум қилди.
Вазирлар Остона шаҳрида бўладиган ШҲТ Саммитига ва Қозоғистон раислиги доирасидаги бошқа тадбирларга тайёргарлик кўриш жараёни билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишади.
Ташриф доирасида Ўзбекистон делегациясининг Остона шаҳрида икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026