Жаҳон | 13:48 / 18.04.2017
6598
3 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея президентлиги учун номзодлар бир-бирини кескин айблашди

Корея республикаси давлат раҳбарлиги учун икки асосий даъвогар 18 апрель куни сайловчиларнинг ўз томонига оғдириш мақсадида кескин чораларни бошлашди. Улар марказий телеканаллар орқали намойиш этилган дебатларда бир-бирини айблаб, жиддий баёнотлар беришди. 

Ижтимоий сўровлар ўтказишга ихтисослашган Gallup Korea агентлигига кўра, президентлик пойгаси аввалида либерал "Тобуро" Демократик партияси номзоди Мун Жэ Ин 40 фоизлик кўрсаткич билан етакчилик қилган. Иккинчи ўринда марказчи кайфиятидаги Халқ партияси вакили Ан Чхоль Су бораётган эди. Унинг учун сўралганларнинг 37 фоизи овоз беришга тайёрлигини билдиришган. 

Ан Чхоль Су телебаҳс чоғида Мун Жэ Инни фақатгина партиядаги бир фракция етакчиси эканлигида айблади. "Мамлакат бошқарувини яна фракция кучларига топшириш ярамайди", - деган Чхоль Су ва "Мун Жэ Ин инсонларни бирлаштириш ўрнига уларни ажратиш билан фақат ўз манфаатларига хизмат қилади".

Бундан аввал, Ан Чхоль Су ҳам ТДПнинг аъзоси бўлган, Халқ партиясига эга ўтган йили ўтганди. Шу боисдан ҳам у "Тобуро"нинг ички муаммолари ҳамда асосий рақиби хусусида кўпгина маълумотларни билади. 

Мун Жэ Ин, ўз навбатида, Ан Чхоль Суни консерватив кучлар билан ўйнашаётганликда айблаган. Чунки, шу кучлар собиқ президент Пак Кин Хени истеъфога чиқарган. Мун Жэ Ин сўзларига кўра, сайловларда иштирок этувчи Ан Чхоль Су, аслида, аввалги маъмурият тикланишини англатади. Ҳозирги Халқ партияси Пак Кин Хени президентликка олиб келган собиқ "Сенури" партияси ташкил этган  Корея озодлик партияси билан ҳамкорлик қилмоқда. 

"Бўлажак овоз бериш жараёни тараққиёт кучлари ва эски коррупция тизими ўртасидаги курашни англатади", - деган Мун Жэ Ин. Унинг айтишича, парламентда атиги 40 ўринга эга партияда ғалаба қозонгудек бўлса, ҳокимият тепасига яна эскича фикрловчи жиноий тўда келади. 

"Унча катта бўлмаган партия қандай қилиб самарали ишлайдиган ҳукуматни шакллантириши мумкин?", - деган Мун Жэ Ин. Шу пайтгача, жами 6 телебаҳсдан 2таси бўлиб ўтган. 9 майга қадар телебаҳслар тобора қизғин тус олиши тахмин қилинмоқда. 

 

Мавзуга оид